Политковскаяни эслаб

Russia - Photo exibition of Dmitry Borko in RFE/RL office, Prague. Journalist Anna Politkovskaya is surrounded by police during a banned rally in Moscow less than two months before she was murdered. 19 August 2006. PolitShow - Анна Политковская ижтимоий адолатсизлик ва инсон ҳуқуқлари бузилаётганини ёритишга уринган журналист сифатида Россия ва дунёга танилган эди. Озод Европа/Озодлик радиоcи фотомухбири Дмитрий Борко ушбу суратни Анна ўлдириб кетилишидан қарийб икки ой олдин Москва кўчаларидан бирида ўтказилган рухсат этилмаган намойишда олган.

Russia -- Politkovskaya scan of "A Dirty War" 03Oct2007 PolitShow - Политковская асосан Чеченистон уруши даҳшатлари ҳақида мақолалар ёзган. Россиядаги либерал “Новая газета” газетасининг мухбири сифатида Чеченистонга эллик мартадан кўп хизмат сафари билан борган Политковская у ерда фуқаролар калтаклангани, қийноқларга солингани ва ўғирлаб кетилгани ҳақида ўз китобларида ёзган. “Ифлос уруш: Чеченистондаги рус мухбири” ҳамда “Дўзаҳга саёҳат. Чеченистон кундалиги” номли хужжатли китоблар шулар жумласига киради.

Russia--Politkovskaya, Anna, Feb2006 PolitShow - Анна Политковская Чеченистондаги “қонли урушга” президент Владимир Путин раҳбарлик қилганини ва унинг даврида Россияда авторитар кайфиятлар кучайиб бораётганини тинимсиз танқид қилган. Бу сурат Озод Европа/Озодлик радиосига охирги марта интервью бераётган пайтда олинган. Озод Европа/Озодлик радиоcи фото

Russia -- politkovskaya 23Jan2003 PolitShow - 2002 йилда “Норд Ост” спектаклини кўриш учун Москванинг Дубровка театрига борган одамлар гаровга олинган эди. Уларни озод қилиш учун Политковская Россия хавфсизлик кучлари ва гаровга олганлар ўртасида воситачилик қилган. Бу суратда Политковская гаровдагиларни озод қилиш пайтида нобуд бўлган 129 фуқаронинг яқинлари ёллаган адвокат Игор Трунов билан суҳбатлашаётган пайтда олинган. ИТАР-ТАСС фотоси

Russia -- politkovskaya crime scene 07Oct2006 PolitShow - Анна Политковская 2006 йил 7 октябр куни Москвадаги ўзи яшайдиган бино лифтида отиб ўлдирилган. Дўстлари ва ҳамкасблари буюртма асосида каби содир этилган бу қотиллик унинг фаолияти билан боғлиқ эканига шубҳа қилмайди. EPA фотоси

Russia -- flowers outside home of Anna Politkovskaya, 8oct2006 (660x465) PolitShow - Анна Политковская ўлдириб кетилганидан кейин дўстлари ва хайрихоҳ кишилар унинг уйи ташқарисига гуллар, унинг суратларини, откриткалар, ўз тилаклари битилган мактублар келтириб қўйдилар. EPA фотоси

Russia - Photo exibition of Dmitry Borko in RFE/RL office, Prague. The gathering in Moscow on the day of Politkovskaya's killing. 7 October 2006. PolitShow - 2006 йил 8 октябр куни бир неча юз фуқаро Политковскаяни хотирасини ёд этиб Москвада намойиш ўтказди. Чеченистон урушини ёритиб келган мухбир сифатида Анна Политковская чет элда ҳам яхши танилган эди. Шу боис кўплаб мамлакатларда Политковская хотираси ёд этилиб шаъмлар ёқилди, намойишлар ўтказилди. Озод Европа/Озодлик радиоcи фотомухбири Д.Борко сурати

Germany -- Members of the Bavarian Green Party demonstrate with photos of the recently killed Russian journalist Anna Politkovskaya during the visit of Russian President Vladimir Putin in Munich, 11Oct2006 PolitShow - Президент Путин 11 октябр куни Германиянинг Мюнхен шаҳрига қилган ташрифига норозилик сифатида намойишчилар Политковскаянинг суратларини кўтариб пикет ўтказдилар. Бир кун олдин Путин Политковскаянинг Россиядаги сиёсий ҳаётига таъсири “жуда кам” дея баёнот бериб кўпчиликни аччиқлантирган эди. EPA фотоси